Ўзбекистон ва Афғонистон 243 млн долларлик энергетика лойиҳалари устида ишлайди

2025 йил 17 август куни Афғонистоннинг Иқтисодий масалалар бўйича бош вазир ўринбосари Абдул Ғани Бародар Ахунд иштирокида Ҳукумат ахборот марказида Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) компанияси ҳамда Ўзбекистон ўртасида тўртта электр энергетикаси лойиҳаси бўйича шартномалар имзоланди.
Шартнома имзолаш жараёнида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзэнергосотиш» раҳбарининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Қорабоев иштирок этди.
Лойиҳалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 500 кВ кучланишдаги Сурхон–Дашти-Алвон электр узатиш линияси (1000 МВт қувват),
- Арганди подстанциясини 800 МВАгача кенгайтириш,
- 220 кВ кучланишдаги Кобул–Шайх Месри электр узатиш линияси (800 МВт қувват),
- Нангарҳор вилоятида Шайх Месри подстанциясини қуриш (126 МВА қувват).
Ўзбекистон ушбу лойиҳаларга тахминан 243 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритади.
Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг Афғонистон Ўзбекистондан 800–1000 мегаватт электр энергияси олади. Барча ишлар 18 ой ичида якунланиши режалаштирилган.
Манба: dpmea.gov.af
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter