Ўзбекистон ва Британия ўртасида Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация имзоланди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 23 апрел куни Ўзбекистонга ташриф билан келган Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон билан учрашди.
Учрашувда икки давлат алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифалар, шунингдек, иқтисодий муносабатларни жадаллаштиришга доир масалалар кўриб чиқилган.
«Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз. Суҳбатимиз самарали ва мазмунли бўлиб, барча соҳалар бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди. Иқтисодий муносабатларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратдик. Британия томонининг ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қадрлаймиз.
Шунингдек, Кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладик, – дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.
Маълумот учун, Буюк Британия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг аввалги ташрифи 1996 йил январь ойида бўлиб ўтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter