Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва ЕИ давлатлари савдо айланмаси $5 млрдни ташкил этди

Ўзбекистон ва ЕИ давлатлари савдо айланмаси $5 млрдни ташкил этди

2017-2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 2,4 баробар - 2,6 млрд доллардан 6,4 млрд долларгача ўсди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази берган рақамларга кўра, 2024 йилда экспорт ҳажми 26,9 фоизга ўсган, импорт ҳажми эса ўзгаришсиз қолган (2023 йилга нисбатан).

ЕИ мамлакатлари Ўзбекистонга саноатни ривожлантириш учун зарур бўлган «дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари», кимё моддалар ва бошқа маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчиларидан ҳисобланади.

Ўзбекистонда ЕИ мамлакатлари капитали иштирокидаги мингга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда.

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан ўзаро товар айланмаси 5 млрд долларни ташкил этди.

2024 йилда ЕИ мамлакатларидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми (ЕИ мамлакатларининг молия ташкилотларини ҳисобга олган ҳолда) 77 фоизга ўсди ва 4,1 млрд долларни ташкил этди (2023 йилда – 2,3 млрд доллар).

Шу билан бирга, 2024 йилда 2017 йилга нисбатан, ЕИ мамлакатларидан жалб қилинган инвестицияларнинг йиллик ҳажми 18 баробар ошди (2017 йилда – 222 млн доллар, 2018 йилда – 324,1 млн доллар).

2024 йилда инвестицияларнинг энг катта ҳажми Германия – 1,4 млрд доллар, Нидерландия – 1,1 млрд доллар, Кипр – 858,9 млн доллар, Чехия – 137,8 млн доллар, Италия – 99,8 млн доллар, Швеция – 97,5 млн доллар ва бошқалардан жалб қилинган.

2017-2024 йиллар давомида ЕИ мамлакатларидан (жумладан, ЕИ молия ташкилотларидан) жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,4 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда ЕИ мамлакатлари капитали иштирокидаги мингга яқин корхона, шу жумладан, Германия капитали билан 201 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 23-24 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг