Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Италия ўртасида мебель импорти сезиларли даражада пасайди

Ўзбекистон ва Италия ўртасида мебель импорти сезиларли даражада пасайди

Фото:«Леспроминформ»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 52 та хорижий давлатлардан қиймати 71,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 млн. АҚШ долларига кўп.

Ўзбекистон Италиядан қиймати 1,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн. АҚШ долларига кам.

Ўзбекистон мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:

-Жанубий Корея – 33,1 млн.
- Хитой – 11,4 млн.
- Туркия – 9,6 млн.
- Россия – 4,9 млн.
- Украина – 2,1 млн.
-  Италия – 1,9 млн. АҚШ доллари

Мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 33,2 млн.
- Андижон вилояти – 32,1 млн.
- Тошкент вилояти – 2,5 млн.
- Самарқанд вилояти – 1,7 млн. АҚШ доллари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг