Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга интилмоқда

Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга интилмоқда

26 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида олий даражадаги фаол мулоқотлар ва изчил ҳамкорлик натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан таъкидланди. Бундай яқин алоқалар ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратаётгани қайд этилди.

Мулоқот давомида олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар савдо-иқтисодий алмашинувни фаоллаштириш, инвестициявий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни илгари суриш ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳалардаги шерикликни янада ривожлантириш бўйича келишиб олдилар. Шунингдек, учрашувда глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим мулоқотлардан бири бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг