Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида хавфсизлик масаласида протокол имзоланди
![Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида хавфсизлик масаласида протокол имзоланди](http://static.xabar.uz/crop/3/5/720_460_95_3573190932.jpg)
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибияти ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдид, хавф-хатарларга қарши кураш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган аниқ йўналишлар, чора-тадбирлар белгиланган Маслаҳатлашув Протоколи имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter