Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна бир ўтказиш пункти очиляпти

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна бир ўтказиш пункти очиляпти

Наманган вилоятида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи «Учқўрғон - Маданият» йўлининг 10-километрида жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилмоқда.

Қайд этилишича, худди шундай лойиҳа Қирғизистон Республикаси Навкент тумани Қизилтуу қишлоғи «Кенгсай» божхона постида ҳам амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон-Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган «Учқўрғон» ва «Кенгсай» чегара божхона постлари шу йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

«Мазкур божхона чегара постининг очилиши вилоятимиз ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратади.

Шу ўринда вилоят, туман иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Логистика, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади.

Амалга оширилаётган ишлар ўзаро муносабатлар, дўстлик ришталари ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», – дейилади Наманган вилояти ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг