Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон Сарез кўлидан ичимлик суви олиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон Сарез кўлидан ичимлик суви олиш масаласини муҳокама қилди

Жорий йил 3 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва томонлар делегациялари иштирок этди. 

Учрашувда минтақа мамлакатларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Сарез кўли сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида сув хўжалиги соҳасида янги қўшма трансчегаравий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Дўст мамлакатлар - Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик келгусида ҳам кенгайиб, мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг