Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Венесуэлага қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон Венесуэлага қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонида ўтказилган иккинчи ўртоқлик ўйинида Венесуэлага қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ жанубий америкаликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Бўлим охирларида вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш имконига эга бўлишганди, аммо Шомуродов ишлаган пенальтини Машарипов дарвозага аниқ йўллай олмади.

Иккинчи бўлим ўрталарида Венесуэла майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Ҳакам Веласкони майдондан четлатди. Ҳужумни кучайтирган терма жамоамиз 73-дақиқада Жасур Яхшибоевнинг  голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

28 март (сешанба). Халқаро ўртоқлик учрашуви.

Ўзбекистон – Венесуэла – 1:1

Голлар: Жасур Яхшибоев 77 пенальтидан - Александр Гонсаллес 6.

Ҳакам: Холид Ал-Тураис (Саудия Арабистони)

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 15. Умарбек Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 13. Шерзод Насруллаев (Иброҳимхалил Йўлдошев, 88), 18. Абдулла Абдуллаев (Жасур Яхшибоев, 73), 6. Азизжон Ғаниев, 7. Отабек Шукуров (Сардор Собирхўжаев, 62), 8. Жамшид Искандеров (Азиз Турғунбоев, 58), 10. Жалолиддин Машарипов (Остон Ўрунов, 58), 14. Элдор Шомуродов (Бобур Абдухолиқов, 58).

Венесуэла: 1. Хоэль Гратероль, 21. Александр Гонсалес, 5. Жуниор Морено, 3. Йордан Осорио, 18. Мигель Наварро, 2. Веласко Фуэнтес, 10. Эрнесто Торрегросса, 13. Хосе Луис Мартинес, 9. Эдуард Белло (Чанчелор, 70), 19. Кристиан Кассерес (Томас Ринкон, 70), 23. Саломон Рондон.

Четлатиш: Веласко Фуэнтес, 68.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари бир неча кун аввад Болиявияни мағлуб этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг