Ўзбекистонда металлургия саноати ҳажми 184 трлн сўмдан ошди
Металлургия саноати ҳажми 184 трлн сўмдан ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда 184,4 трлн сўмлик металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 % га ошган.
Мазкур кўрсаткичнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:
Қорақалпоғистон Респ. — 202,8 млрд сўм
Андижон вилояти — 107,5 млрд сўм
Бухоро вилояти — 167,8 млрд сўм
Жиззах вилояти — 275,4 млрд сўм
Қашқадарё вилояти — 34,3 млрд сўм
Навоий вилояти — 105,5 трлн сўм
Наманган вилояти — 960,5 млрд сўм
Самарқанд вилояти — 5,4 трлн сўм
Сурхондарё вилояти — 250,9 млрд сўм
Сирдарё вилояти — 854,5 млрд сўм
Тошкент вилояти — 51,1 трлн сўм
Фарғона вилояти — 320,5 млрд сўм
Хоразм вилояти — 58 млрд сўм
Тошкент шаҳри — 19,1 трлн сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter