Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда биринчи «ASPEX BI SCHOOL» BI таҳлилчилар мактаби очилди

Ўзбекистонда биринчи «ASPEX BI SCHOOL» BI таҳлилчилар мактаби очилди

Фото: Инҳа университети

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкентдаги Инҳа университетида Ўзбекистондаги биринчи «ASPEX BI SCHOOL» таҳлилчилар мактабининг очилиши бўлиб ўтди.

«ASPEX» – Қозоғистон IT-бозорида рақамли маълумотларни автоматлаштириш, тўплаш ва қайта ишлаш, бизнес-таҳлил, тадрижий ҳисоботлар ва прогнозлар соҳасида етакчи ҳисобланади.

Тадбир доирасида Тошкентдаги Инҳа университетининг иқтидорли талабаларига грантлар ажратиш назарда тутилган ҳолда, BI таҳлилчиларни тайёрлаш бўйича уч ойлик ёзги курсларни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

«ASPEX BI SCHOOL»да уч ой давомида компанияларнинг маълумотлар массиви билан ишловчи ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрловчи Full-stack BI таҳлилчилари тайёрланади. Ўқиш давомида Power BI билан қулай тарзда ишлаш имконини тақдим этувчи биринчи графикни яратишдан тортиб, энг янги илғор техникалардан фойдаланишга қадар турли мавзуларни қамраб олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг