Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда биринчи марта ғалла хирмони 9 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда биринчи марта ғалла хирмони 9 миллион тоннадан ошди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маълум қилишича, мамлакатимизда биринчи марта ғалла хирмони 9 миллион тоннадан ошди.

Маълум қилинишича, бу йилги мавсумда сувли майдонларга экилган ғаллазорлардан 2 млн 550 минг тоннадан ортиқ ёки ҳар гектар ҳисобига 2,5 тонна буғдой жамғарилиб, давлат хариди тўлиқ амалга оширилган. Бунга 40 мингга яқин ғаллачилик фермер хўжаликлари ҳисса қўшган.

Бу мавсумда 4,5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги 100 центнердан юқори хирмон кўтарган.

Қўшимча қилинишича, белгиланган ҳажмдаги буғдой барча ҳудудларда 15-16 иш кунида жамғарилган. Шу билан бирга, далаларда ҳосил мўллиги, ўрим-йиғим ишлари кўтаринкилик билан давом этаётгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг