Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан +15,70 сўмга қимматлашиб, 7842 сўму 93 тийинни ташкил қилмоқда. Евро курси эса +0,99 сўмга кўтарилиб, 9097,01 сўмга етди. Россия рубли -0,29 сўмга пасайди ва 116,17 сўм этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter