Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Ўзбекистон Марказий банки 3 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан +100.38 сўмга қимматлашиб, 8179.66 сўмга етди. Евро курси эса -23.58 сўмга тушди ва 9468.77 сўмни ташкил қилди. Россия рубли +4.38 сўмга ошди ва 125.84 сўм этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда АҚШ доллари курси саккиз ҳафтадан бери мунтазам ошиб келмоқда. Август ойидан ҳозирга қадар курс 7783 сўмдан 8179 сўмгача ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter