Ўзбекистонда доллар ва евро курси ошишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 августдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан +23,44 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7827 сўму 23 тийинга тенг бўлиб турибди. Евро курси эса +170,83 сўмга кўтарилиб, 9096,02 сўмга етди. Россия рубли +0.76 сўмга кўтарилди ва 116,46 сўм этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter