Ўзбекистонда энг кўп қайси мамлакат талабалари таҳсил олаётгани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 12,5 минг нафарга етди.
Талабаларнинг аксарияти Ҳиндистон фуқаролари — 6502 нафар. Шунингдек, Туркманистон (1430), Покистон (1250), Россия (732) ва Қозоғистон (639) каби давлатлардан келган ёшлар ҳам олийгоҳларда ўқишмоқда.
Қуйида хорижлик талабалар сони давлатлар кесимида:
Ҳиндистон – 6502 нафар
Туркманистон – 1430 нафар
Покистон – 1250 нафар
Россия – 732 нафар
Қозоғистон – 639 нафар
Қирғизистон – 369 нафар
Хитой – 325 нафар
Тожикистон – 322 нафар
Корея – 197 нафар
Афғонистон – 157 нафар
Канада – 126 нафар
Бошқалар – 431 нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter