Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги энг қиммат авторақам Тошкентда сотилди

Ўзбекистондаги энг қиммат авторақам Тошкентда сотилди

Тошкентда чиройли авторақам аукционда 441,5 млн сўмга сотилди. Бу шу вақтгача Ўзбекистонда сотилган энг қиммат рақам бўлди.

2021 йилнинг дастлабки уч ойида ўзбекистонликлар чиройли авторақамлар сотиб олиш учун 62 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Бу чиройли авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2018 йилнинг биринчи чорагида 12,1 миллиард сўм, 2019 йилда 36,2 миллиард сўм, 2020 йилда 43,2 миллиард сўм бўлган эди.

Бундан ташқари, битта рақамнинг нархи бўйича ҳам янги рекорд ўрнатилди. Тошкент шаҳрига тегишли бўлган рақам аукционда 441,5 миллион сўмга сотилган.

Ушбу рақам таркибида 777 сони борлиги аниқ, қолган сон ва белгилари ошкор қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг