Ўзбекистонда фуқаро авиацияси агентлиги ташкил этилди
Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Унга кўра, Транспорт вазирлигида бир қатор янги ташкилотлар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номланди.
Шунингдек:
- Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги этиб қайта ташкил этган ҳолда;
- Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда;
- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўзбекистон кемачилик регистри;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» маркази;
- иловага мувофиқ илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар, фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинган ҳолда, Вазирлик ихтиёрига ўтказилди.
Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти тугатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter