Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1000 нафардан ошди

2020 йил 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бериб ўтди.

Кеча, 13 апрел соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга касалликка чалинганлар сони 998 нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 56 кишида касаллик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 85 бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг