Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кучли зилзилаларни қайд этувчи станциялар сони 200 тагача етказилади

Ўзбекистонда кучли зилзилаларни қайд этувчи станциялар сони 200 тагача етказилади

2024-2026 йиллар оралиғида Ўзбекистонда кучли зилзилаларни қайд этувчи станциялар сонини босқичма-босқич 200 тага етказилади.

Бу ҳақда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга доир Давлат дастурида белгилаб қўйилди.

Бунда халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизими билан интеграциялашув асосида Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.               

Жумладан, 2024 йил июнь Халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига уланган қўшни республикаларнинг сейсмик станцияларини миллий сейсмик кузатувлар тармоғига интеграция қилиш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, жорий йил августга қадар қўшни республикалар билан сейсмик маълумотларни тўғридан-тўғри реал вақт режимида алмашинуви йўлга қўйилади.

Юқоридаги чора-тадбирлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг