Ўзбекистонда Mobile ID дан фойдаланиш бошланди (видео)

«Электрон ҳукумат» тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile-ID (мобил телефон орқали) синов тартибида ишга тушди.
Энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) Электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.
Фақат бунинг учун смартфонимизга my.gov.uz мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.
MyGov иловаси (Google Play va App Store) орқали рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter