Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «омикрон»нинг ВА.5 варианти кенг тарқалаётгани айтилди

Ўзбекистонда «омикрон»нинг ВА.5 варианти кенг тарқалаётгани айтилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги кунда республикада «омикрон»нинг қайси субварианти доминант версияга айланганни аниқлаш мақсадида жорий йил 10-12 ноябрь кунлари Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига госпитализация қилинган 27 нафар бемордан тиббий намуналар олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, олинган таҳлиллар Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида секвенлаш жараёнидан ўтказилганида 27 нафар беморнинг барчаси «омикрон» штаммининг BA.5 субварианти билан зарарлангани маълум бўлган.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, BA.5 субвариантининг аввалги мутациялардан фарқи унинг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, балки 2-3 кунни ташкил этишидир.

Унинг асосий белгилари:

  • томоқ оғриғи,
  • тана ҳароратининг гектик (41 даражагача) кўтарилиши,
  • бош ва мушакларда кучли оғриқ,
  • ҳолсизлик,
  • уйқучанлик,
  • конъюктивит (10 фоиз ҳолатда),
  • ринт ва тонзилит (40 фоиз ҳолатда),
  • отит (10 фоиз ҳолатда),
  • диарея (10 фоиз ҳолатда).

Шунингдек:

  • кучли ва хуружли йўтал,
  • баъзи ҳолларда кўкрак қафасида оғриқ,
  • нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик белгилари юзага келмоқда.

– Ўпка тўқимасининг зарарланиши 30-40 фоиз ҳолатларда кузатилмоқда, – дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. – Бундай беморларнинг аксарияти уй шароитида ёки баъзи хусусий клиникаларда антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дориларни томир ичига мақсадсиз ва палапартиш қабул қилган юртдошларимиздир.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ноябрь ойидан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар сони сезиларли даражада ортмоқда. Хусусан, кеча мамлакат бўйича 159 кишида касаллик рўйхатга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг