Ўзбекистонда омикроннинг янги мутацияси тарқаляпти
Ўзбекистонда дунё бўйича оммалашаётган «омикрон» штаммининг янги мутациядаги варианти тарқалмоқда.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Республика бўйича рўйхатга олинган касалликларнинг ёшма-ёш таҳлили: 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 3-4 фоизни, 15-19 ёшдагилар 2-3 фоизни, 20-29 ёшдагилар 24-25 фоизни, 30-39 ёшдагилар 16-17 фоизни, 40-49 ёшдагилар 14-15 фоизни, 50-59 ёшдагилар 9-10 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 16-17 фоизни ташкил этмоқда.
Касаллик манбаи, жумладан: 35-40 фоиз ҳолатда — оиладан, 15-20 фоиз ҳолатда — бемор кўшнилари ёки қариндошларидан, 7-8 фоиз ҳолатда — жамоат жойларида, 5-8 фоиз ҳолатда — иш жойида юқтириб олингани аниқланган.
Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67,0 фоизида Omicron, ва 33,0 фоизида омикрон штаммининг янги мутациядаги Stealth-Omicron BA.2 варианти топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter