Ўзбекистонда ўтказилган тестлар, тиббий назорат ва карантиндаги шахслар сони маълум қилинди

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан бир қатор муҳим маълумотлар бериб ўтилди.
Республикамиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куннинг ўзида 8,579та, шу вақтгача 242 536та тест синовлари ўтказилди.
Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 81 079 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
Уй шароитида 62,825 нафар, стационар шароитда эса 18,254 нафар фуқаро карантинга олинган.
Шу вақтга қадар 207,336 нафар (уй шароитида 174,441 нафар, стационар шароитида 32895 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter