Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Plug and Play» инновацион платформаси техник маркази очилади

Ўзбекистонда «Plug and Play» инновацион платформаси техник маркази очилади

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-Парк Uzbekistan ҳамда «AloqaVentures» билан кечган учрашувлардан сўнг «Plug and Play» Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини ишга тушириши ҳақида расман эълон қилди.

«Plug and Play» – стартаплар, корпорациялар, университет ва давлат идораларини бирлаштирувчи етакчи инновацион платформа. Компания беш қитъада 40 дан ортиқ манзилларда фаолият юритади, бош офиси эса Силикон водийсида жойлашган.

«Plug and Play» ўз венчур фондига эга ва бунинг натижасида Dropbox, Guardant Health, Honey, Lending Club, N26, PayPal ва Rappi каби юзлаб муваффақиятли компанияларга сармоя киритишга муваффақ бўлган.

Ҳамкорликнинг дастлабки босқичи ушбу йўналишларни қамраб олади:

- молиявий технологиялар
- суғурта ва корпоратив технологиялар
- таълим

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг