Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда помидор нархи Украина ва Европадагидан ҳам қиммат бўлиб кетди

Ўзбекистонда помидор нархи Украина ва Европадагидан ҳам қиммат бўлиб кетди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда қизил думалоқ помидор нархи ўтган йилга нисбатан икки баробарга қимматлади, деб хабар берди EastFruit нашри.

17 мартдан 24 мартгача Ўзбекистонда иссиқхонада етиштирилган қизил помидор нархи 28 минг сўмдан 36 минг сўмга ($2,45 дан $3,16 га) кўтарилган. Сўнгги уч ойда бу маҳсулотнинг нархи 2,4 баробарга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 баробарга қимматлаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда помидор нархи Европадагидан ҳам қимматроқ. Бир кило помидор Ўзбекистонда 3,16 доллар, Польшада 2,79 доллар, Украинада 2,60 доллар, Тожикистонда 2,29 доллар, Молдовада 1,61 доллар ва Грузияда 1,16 доллар туради.

Нашр Ўзбекистонда помидор нархи рекорд даражада қимматлаганини январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда катта миқдордаги ҳосил йўқотилгани билан изоҳлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг