Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 80,5 трлн сўмни ташкил этди.
Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:
Таълим соҳасидаги хизматлар — 122,8 %;
Молиявий хизматлар — 120,2 %;
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 117,3 %;
Савдо хизматлари — 116,8 %;
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 113,3 %;
Бошқа хизматлар — 112,7 %;
Ижара хизматлари — 110,9 %;
Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 110,6 %;
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 110,5 %;
Транспорт хизматлари — 109,4 %;
Шахсий хизматлар — 109,0 %;
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 107,2 %;
Меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 105,8 %.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter