Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 январь куни юртимизда 1644 нафар чақалоқ туғилди. Бу сўнгги 4 йил ичида энг паст кўрсаткич

1 январь куни юртимизда 1644 нафар чақалоқ туғилди. Бу сўнгги 4 йил ичида энг паст кўрсаткич

2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ туғилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган эди.

2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:
- энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар),
- иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар),
- учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан),
- тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди.

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар),
6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар),
7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар),
8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан),
9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар),
10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар),
11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан).

Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг