Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

2020 йил 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 (+3) нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.

Мамлакатимизда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг