Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ёмғирли кунлар давом этадими?

Ўзбекистонда ёмғирли кунлар давом этадими?

Фото:«The Jakarta Post»

Республика Гидрометеорология маркази 17 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг