Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар (ТОП-20)

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар (ТОП-20)

Фото: «Espanarusa.com»

Молия вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ва «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси саналади, уларнинг бу йилги давлат бюджети даромадларидаги улуши 5,1 ва 5 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда «Nuz.uz» сайти хабар бермоқда.

«Етакчи учлик»ка «Олмалиқ ТМК» ҳам кирган — корхонанинг давлатимиз бюджетидаги ҳиссаси 3,1 фоизга тенг.

Молия вазирлиги хабар беришича, мамлакатимиздаги 20 та энг йирик солиқ тўловчи корхона ҳисобидан давлат бюджетининг 1/3 қисми таъминланмоқда.

Энг кўп солиқ тўловчи компаниялар (ТОП-20)

  1. «Ўзтрансгаз» — 5,1 фоиз
  2. «Навоий КМК» — 5 фоиз
  3. «Олмалиқ ТМК» — 3,1 фоиз
  4. «Муборакнефтгаз» — 2 фоиз
  5. «ЎзБАТ» — 1,8 фоиз
  6. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи — 1,8 фоиз
  7. «Beeline Uzbekistan» — 1,5 фоиз
  8. «Шўртан газ-кимё мажмуаси» — 1,4 фоиз
  9. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи — 1,2 фоиз
  10. «Қизилқумцемент» — 1,2 фоиз
  11. «ASIA TRANS GAS» — 1,2 фоиз
  12. «Ўзбекэнерго» — 1,2 фоиз
  13. «Тошкент вино комбинати» — 1 фоиз
  14. «Шўртаннефтегаз» — 1 фоиз
  15. «ЎзКорГазЧемикал» — 1 фоиз
  16. «Ucell» — 1 фоиз
  17. «Ўзбекистон темир йўллари» — 0,9 фоиз
  18. «Coca-Cola» — 0,8 фоиз
  19. «Оҳангаронцемент» — 0,6 фоиз
  20. Муборак газни қайта ишлаш заводи — 0,5 фоиз.

2018 йили давлат бюджетининг даромадлари 62 229,5 млрд. сўм бўлиши кутилмоқда, шундан 92 фоизи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан шакллантирилади.

Давлат бюджетининг учдан бир қисми қўшимча қиймат солиғидан шакллантирилади. Шунингдек, акциз солиғи, ер ости ресурсларидан фойдаланганлик, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар давлат бюджетини шакллантиришда салмоқли ўрин тутади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг