Ўзбекистондаги қайси музейларга сайёҳлар энг кўп боряпти?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистонда 138 та музей бор (филиалларни ҳам қўшганда).
Музейларга 2024 йил давомида 4,8 млн киши ташриф буюрган. Шундан 1,4 млн нафари — хорижлик сайёҳлар.
Сайёҳлар энг кўп бораётган музейлар (топ-5):
- Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси — 1 035 325 киши борган.
- Регистон ансамбли дирекцияси — 908 225 нафар
- Шон-шараф давлат музейи — 656 355 нафар
- Бухоро давлат музей-қўриқхонаси — 489 208 нафар
- Ичанқалъа давлат музей-қўриқхонаси — 456 917 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter