Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 1500 йиллик дарахт борлигини билармидингиз? Яна 9 та ноёб дарахт халқаро рўйхатга киритилди

Ўзбекистонда 1500 йиллик дарахт борлигини билармидингиз? Яна 9 та ноёб дарахт халқаро рўйхатга киритилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан яна 9 та ноёб дарахтнинг номзодномалари тайёрланди ва улар «MonumentalTress.com» халқаро рўйхатига номзод этиб киритилди.

Булар Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудидаги ёши 100 йилдан ошган қайрағоч дарахтлари (жами 5 та), Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги ёши 200 йилдан ошган тут дарахти, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Пайариқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтларидир.

Маълумот учун, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги шарқ биотаси дарахти (ёши 1500 йил), Самарқанд вилояти Ургут туманидаги чинор дарахти (ёши 1160 йил), Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги арча (ёши 1000 йил), ёнғоқ (ёши 800 йил) ҳамда чинор дарахтлари (ёши 600 йил), Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Сайроб қишлоғидаги чинор дарахти (ёши 900 йил), Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Дорус-Саодат мемориал мажмуаси ҳудудидаги чинор дарахти (ёши 700 йил) ва Жиззах вилояти Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги бобоёнғоқ дарахти (ёши 700 йил) «MonumentalTress.com» рўйхатига киритилганди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди (Россия ва Озарбайжондан сўнг).

Айни дамда Экология вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги кўп йиллик ноёб дарахтларни «MonumentalTress.com» рўйхатига киритиш юзасидан ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг