Ўзбекистондан Амирликларга борувчилар кўпаймоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–май ойларида 71,4 минг нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда БААга сафар қилган.
Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15,7 минг нафарга ёки 28,2 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январ–май ойларида БААга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- саёҳат — 63 042 нафар
- қариндошларни йўқлаш — 7 397 нафар
- хизмат юзасидан — 571 нафар
- даволаниш — 225 нафар
- ўқиш — 117 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter