Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими?

Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими?

Фото: «vc.ru»

2019 йилнинг 11 ноябрь куни IT-Parkда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан технопаркларни ривожлантириш дастури доирасида IT-Parkни ривожлантириш учун грант ажратиш масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда IT-Park бош директори Фарҳод Ибрагимов, Корея кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги, Корея технопаркларни рағбатлантириш уюшмаси (KTPA), Корея Кёнбук технопарки, Корея фан ва технология сиёсати институти (STEPI) ва IT-Park вакиллари иштирок этишди.

Ташрифнинг асосий мақсади инфратузилмани такомиллаштириш, IT-дастурлар, шунингдек моддий-техника базасини яхшилаш учун Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар технологик парки — IT-Parkни ривожлантириш учун грант ажратиш орқали Ўзбекистон IT-соҳасини қўллаб-қувватлаш масаласи бўлди.

Шунингдек, IT-Park резиденти бўлишнинг афзалликлари, IT-академия, инкубация ва тезлаштириш дастурлари, халқаро лойиҳалар ва танловлар, IT-Park Венчур фонди мавзулари юзасидан ҳам муҳокамалар бўлди.

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг АКТ соҳасидаги салоҳиятига алоҳида эътибор ва ижобий томонга бўлган муҳим ўзгаришларни қайд этиб ўтдилар.

«Ушбу қадамлар келгусида ёшларнинг АКТ соҳасида етук билимга эга бўлишлари замирида ўз самарасини кўрсатиши керак. Бу эса Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи «яккашох»* бўлиш имкониятига эга бўладиган йирик стартап компанияларнинг пайдо бўлиши учун асос бўлади», дейилади хабарда.

* АКТ соҳасида «яккашох» дейилганда бир миллиард доллар фойда келтирган компания назарда тутилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг