Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

Ўзбекистонга 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

Фото: ДХХ

Қирғизистондан 5,2 млрд сўмлик тилла буюмларни ноқонуний олиб кирган Ўзбекистон фуқароси ДХХ Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.

Қирғиз Республикасидан «Водил авто» чегара божхона пости орқали Фарғона вилояти ҳудудига ўтган фуқаро (Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т.) тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилганида унинг эгнидаги кийимлари остига яширилган жами 859 дона заргарлик буюми ва 1 дона қўл соати қўшни давлатдан олиб кирилгани маълум бўлди.

Экспертлар хулосасига кўра, кимёвий таркиби олтин ҳисобланган, бриллиант тошлари билан безак берилган мазкур заргарлик буюмларининг соф оғирлиги 4 кг. 155 гр. бўлиб, умумий баҳоси 5 млрд 213 млн сўмни ташкил этади.

Аниқланишича, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 10 нафарга яқин савдогарлар томонидан Туркиядан Қирғизистонга олиб келинган ушбу заргарлик буюмларини мазкур шахс 400 АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига чегара божхона постидан ўтказиб бериши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу қимматбаҳо буюмлар эгаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг