Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга энг кўп электромобил қайси давлатдан импорт қилингани маълум бўлди

Ўзбекистонга энг кўп электромобил қайси давлатдан импорт қилингани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 689 та электромобил импорт қилинган.

Электромобил импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 592 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.

2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

Хитой – 608 та

Туркия – 24 та

АҚШ – 20 та

Литва – 13 та

Германия – 11 та

Корея – 5 та

Испания – 2 та

Россия – 2 та

Украина – 2 та

Гонгконг – 1 та

БАА – 1 та.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг