Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга энг кўп саёҳатчилар қайси мамлакатлардан келмоқда?

Ўзбекистонга энг кўп саёҳатчилар қайси мамлакатлардан келмоқда?

Фото: Sreda.uz

2025 йилнинг январ–июн ойларида 783,7 минг нафар чет эл фуқароси саёҳат мақсадида Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 255,1 минг нафарга ёки 48,3 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга саёҳатга келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  1. Россия — 166,6 минг нафар;
  2. Туркманистон — 123,0 минг нафар;
  3. Қозоғистон — 77,7 минг нафар;
  4. Қирғизистон — 71,6 минг нафар;
  5. Тожикистон — 49,1 минг нафар;
  6. Хитой — 39,1 минг нафар;
  7. Туркия — 29,3 минг нафар;
  8. Ҳиндистон — 22,0 минг нафар;
  9. Италия — 18,6 минг нафар;
  10. Жанубий Корея — 14,9 минг нафар;
  11. Германия — 14,7 минг нафар;
  12. АҚШ — 13,2 минг нафар.

Қолган 143,9 минг нафар сайёҳ — бошқа мамлакатлар фуқаролари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг