Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш 9 бараварга ошган
Гиёҳвандлик воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга уриниш 9 бараварга ошган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи в.б. Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Божхоначилар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 баравар кўп, яъни 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Шунингдек, 101 минг дона кучли таъсир этувчи ва 1,6 минг дона психотроп моддалар тўхтатиб қолинган.
Шунингдек, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинган бўлиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баробарга ортган.
Биринчи чоракда божхона ходимлари томонидан қиймати 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 170 минг қути тамаки маҳсулотлари ва 490 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айлануви олди олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter