Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келяпти – Ўзгидромет

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келяпти – Ўзгидромет

Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

8-9 декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг