Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Кеча, 17 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати маълум қилди.
Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг бир дона яшил рангли йўл сумкаси тегишли тартибда текширилганида унинг ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона STALKER пневматик тўппончаси ҳамда 860 дона ўқ чиққан.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter