Ўзбекистонга Туркиядан 24 та ҳарбий зирҳли машина олиб келинди. Яна 976 та машина ўзимизда тайёрланади
«Эйдер Ялчин» ҳарбий зирҳли машиналари Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди. Ғилдираклари 4х4 тизимда ишлайдиган 24 та зирҳли машина етказиб берилгани ҳақида Туркиянинг «Сабах» нашрига асосланиб Uznews хабар берди.
Маълумки, 2017 йилда Туркиянинг Nurol Makina компанияси ва UzAuto ўртасида имзоланган шартнома бўйича Ўзбекистон заводларида 1000 та «Эйдер Ялчин» зирҳли машиналари тайёрланиши белгилаб олинган эди. Шартномага кўра дастлабки 24 та машина Ўзбекистон ихтиёрига берилади ва кейин ишлаб чиқариш юртимиздаги заводда амалга оширилади. Шу билан бирга Ўзбекистон ушбу ҳарбий машиналарни экспорт қилиш ҳуқуқига эга.
«Эйдер Ялчин»нинг корпусининг таг қисми V-симон бўлиб, машинани ўқ ва миналардан сақлайдиган зирҳга эга. Шу билан бирга унга қўшимча зирҳ ва кумулятив снарядга қарши экран ўрнатиш мумкин.
Зирҳли машина 14 тонна оғирликка эга. Унинг двигатели 300 от кучига мўлжалланган бўлиб, текис йўлда соатига 110 километргача тезланиш олади. Ҳаракатланиш заҳираси 600 километр. Машинага экипажнинг икки аъзосидан ташқари 9 нафар десантчи жойлашиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter