Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларини якунлашди — натижалар

Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларини якунлашди — натижалар

olympic.uz

Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларида иккинчи бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Таиландда дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Кеча оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.

Қайд этилишича, -90 кг вазндаги беллашувларнинг финалига икки нафар ўзбекистонлик спортчи етиб борди.

“Шаҳзодхўжа Шарипов ва Нурбек Муртазоев ўртасидаги баҳс Шариповнинг ғалабаси билан якунланди. Шунингдек, Маржона Кўчимова -78 кг ҳам шоҳсупадан жой олди”, — дейилади хабарда.

olympic.uz
 
Ғолиблар:
 
Олтин медаль: -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
 
Кумуш медаль: -90 кг: Нурбек Муртазоев
 
Бронза медаль: -78 кг: Маржона Кўчимова
Шу тариқа, дзюдочилар яккалик баҳсларида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Япониядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг