Ўзбекистонлик енгилмас ММА жангчиси UFCга мурожаат қилди
Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ММА бўйича LFA 194 турнири ўтказилди.
Оқшомнинг co-main event жангида ҳамюртимиз Мирафзал Ахтамов америкалик Скотти Стокманнга қарши октагонга чиқди. Жангнинг 53-сониясидаёқ Мирафзал рақибини бўғиш усули билан таслим этди.
Мирафзал Ахтамов ММАда ҳали мағлуб бўлмаган, унинг ҳисобида 7 ғалаба ва 1 дуранг бор эди.
Жангдан сўнг ҳамюртимиз UFCдан шартнома сўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter