Ўзбекистонлик ўқувчилар АҚШнинг нуфузли университетларига 100 фоизлик грант билан ўқишга киришди
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай тумани ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Айнура Эрежепбаева АҚШнинг «Ивй Лигаси»га аъзо Дартмоутҳ олийгоҳига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.
384 480 АҚШ доллари миқдорида ажратилган грант ўқув, ётоқхона, виза, йўл харажатлари ва стипендияни ўз ичига олади.
Маълумот учун, «Ивй Лига»си АҚШнинг энг нуфузли хусусий университетларини ўз ичига олган. Бугунги кунда унга Дартмоутҳ олийгоҳидан ташқари, Гарвард, Броwн, Колумбия, Cорнелл, Принcэтон, Пенсилвания, Яле университетлари аъзо ҳисобланади. Мазкур олийгоҳлар жаҳоннинг ТОП-5, ТОП-20 рейтингига кирган.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Сарвар Сайфитдинов АҚШнинг Минерва университетига тўлиқ грант асосида ўқишга кирди.
Эндиликда хорижий ОТМ ўқувчимизга 232 000 АҚШ доллари миқдорида таълим гранти ва стипендия ажратади.
Маълумот ўрнида, Сарвар Сайфитдинов ИEЛТСдан 7.5 ва САТдан 1450 баллик натижаларга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter