Ўзбекистонлик спортчи, бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони Алена Нураева вафот этди
Бодибилдинг бўйича кўп карра Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони Алена Нураева вафот этди. Бу ҳақда Бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, спортчининг ўлимига лейкемия касаллиги сабаб бўлган.
«Сизни шундай ажойиб шахс ва спортчи сифатида эслаб қоламиз! Барча оила аъзолари ва дўстларга самимий ҳамдардлик билдирамиз!» – дейилади федерация хабарида.
Нураева турли республика ва халқаро мусобақаларда 9 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритган.
Xabar.uz жамоаси ҳам спортчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter