Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сайёҳат қилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сайёҳат қилаётгани маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 2 116,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 404,5 минг нафарга ёки 23,6 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси. – 899 минг нафар;

Тожикистон – 388,4 минг нафар;

Қозоғистон – 354,9 минг нафар;

Саудия Арабистони – 133,6 минг нафар;

Россия – 93,9 минг нафар;

Туркия – 64,2 минг нафар;

БАА – 58,8 минг нафар;

Миср – 22,4 минг нафар;

Таиланд – 15,4 минг нафар;

Вьетнам – 11,4 минг нафар;

Бошқа давлатларга – 74,6 минг нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг