Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 4 ойда кўчмас мулк хизматларига 9,2 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар 4 ойда кўчмас мулк хизматларига 9,2 трлн сўм сарфлади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 9,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга кўп.

Ҳисоботга кўра, мазкур хизматлар бозорида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда тўрт ой давомида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 5,7 трлн сўмга етган.

Кўрсаткичлар кўчмас мулк бозорида хизматларга талаб сақланиб қолаётганини ҳамда айрим ҳудудларда бозор фаоллиги юқори эканини кўрсатади. Жумладан,Тошкент вилоятида кўчмас мулк хизматлари ҳажми 677,7 млрд сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 441,1 млрд сўм, Фарғона вилояти — 370,2 млрд сўм ва Андижон вилояти — 323,4 млрд сўм қайд этилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 264,7 млрд сўм, Наманган вилоятида 254,2 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 226,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Бухоро вилоятида мазкур кўрсаткич 213,1 млрд сўмни, Хоразм вилоятида 197,1 млрд сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 195,8 млрд сўмни ташкил қилди. Навоий вилоятида 168,5 млрд сўм, Жиззах вилоятида 118,9 млрд сўм ва Сирдарё вилоятида 106,2 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг