Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар олти ойда 6,3 млн марта «Тез ёрдам» чақирган

Ўзбекистонликлар олти ойда 6,3 млн марта «Тез ёрдам» чақирган

2023 йилнинг ўтган олти ойи давомида «103» хизматига келиб тушган чақириқлар сони жами 6 миллион 337 минг 764 тани ташкил этган.

ССВ берган маълумотга кўра, шундан 432 764 нафар катта ёшли, 155 978 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинган.

Энг кўп мурожаатлар Фарғона (697,2 минг) ва Андижон (640,3 минг) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (624,4 минг)да кузатилган.

«Тез ёрдам»га энг кам чақириқлар эса Навоий (199 минг), Сирдарё (232,7 минг) ва Жиззах (248,7 минг) вилоятларида кузатилди.

Маълумот учун, ўтган 2022 йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг