Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар ўтган йили авторақамлар учун қарийб 400 млрд сўм сарфлаган

Ўзбекистонликлар ўтган йили авторақамлар учун қарийб 400 млрд сўм сарфлаган

2023 йилда онлайн-аукционлар орқали 87 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Сотилган автомобил рақамларининг жами қиймати 396,1 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати маълум қилди.

Spot’нинг Биржа ахборот хизматига таяниб маълум қилишича, энг қиммат «чиройли» авторақамлар «бешлиги»нинг дастлабки иккитаси юридик шахслар томонидан харид қилинган: 450 млн ва 439,56 млн сўмлик авторақамлар.

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 399,6 млн сўм, 395 млн сўм ҳамда 378,18 млн сўмлик автомобил рақамлари эса ушбу «бешлик»ни якунлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрида 777 RRR «чиройли» авторақами аукционда қарийб 893 млн сўмга сотилган эди. Бироқ мазкур авторақам харидор томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги органида тўлиқ рўйхатдан ўтказилмаган.

2022 йилда сотилган энг қиммат авторақам эса 50 777 ZZZ бўлиб, у 669,6 млн сўмга сотилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг